Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира муқаддас – қадр абадий
19:32 / 2021-05-09

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Бугун Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” марказий майдонида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан байрам тантаналари ташкил этилди.

Тантанада Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар, мутасадди ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ҳарбийлар, уруш ва фронт орти меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар, ўқувчи, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эштирди.

Ҳарбий оркестр ижросидаги марш садолари остида вилоятдаги “н” ҳарбий қисм ДХХга қарашли чегара қўшинлари, вилоят ИИБга қарашли махсус топшириқлар отряди, Миллий гвардия вилоят бошқармасининг аскар, сержант ва офицерларининг байрам шарафига ҳарбий паради ташкил этилди.

Йиғилганларга “н” ҳарбий қисм, Миллий гвардия ва ИИБ махсус отряд ҳарбий хизматчилари томонидан қўл жанги усуллари, махсус операциялар жараёнлари намойиш этилди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг ҳарбий техникаси ва қурол-аслаҳалари намойиш этилди.

Тадбирга келганлар уруш йилларини эсга солувчи ҳарбий чодирларда бўлиб, ўша йилларга хос қурол-аслаҳалар, ҳарбий формаларини томоша қилиб, ҳатто аскарлар бўтқасининг мазасини татиб кўрди.

Тадбирлар Гулистон шаҳридаги “Истироҳат боғи”да давом этди.

Маданият ва истироҳат боғида Сирдарё вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган уруш йиллари акс эттирилган бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда.

[gallery-2357]

А.Қаюмов, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА