Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира – эртани ёритгувчи нур
11:38 / 2023-05-08

Эл-юртимизнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги барчамиз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаидир.

Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли хил тадбирлар ташкил этилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилади, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатилади.  

Байрам муносабати билан Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 25-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инсон азиз – хотира муқаддас” номли тадбир ҳам ана шундай эзгу ишларнинг кичик бир мисоли бўлди.  

Тадбирда ота-боболаримизнинг  уруш вақтидаги матонатлари ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари орқали ёритиб берилди.  

Мактаб ўқувчиларининг ижодий чиқишларидан сўнг “Уч авлод учрашуви” доирасида давра суҳбатлари уюштирилди. Учрашувга таклиф этилган фахрий кексалар урушнинг инсоният учун нақадар даҳшатли экани ҳақида  ёшларга сўзлаб берди. Шунингдек, бугунги тинч, фаровон ҳаётимиз миллионлаб инсонларнинг ўз ҳаётларини фидо қилиш эвазига келгани, тинчликни қадрлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз экани таъкидланди.  

 

Дилноза Ашурова,  

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани  

25-умумтаълим мактаб ўқитувчиси

ЎзА