French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира бор экан – миллат барҳаёт
09:31 / 2021-05-09

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган ота-боболаримиз, нуроний момоларимизни шарафлаш ҳамда хотирлаш мақсадида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти етакчи илмий ходимлари, “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси аъзолари, ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, профессор-ўқитувчилар, ўқитувчи-ёшлар ҳамда курсантлар иштирок этди.

Тадбир давомида Иккинчи жаҳон урушида кўнгли кенг халқимизнинг кўрсатган жасорат ва фидойилиги, фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

Мухтасар қилиб айтганда, халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.

– Хотира ва қадрлаш куни биз ёшларни тинчлик ҳамда келажагимиз учун ўз жонини фидо қилган аждодларимизни ёд этиш, зиёрат қилиш ва тинчликнинг қадрига етишга ундайди, –дейди лейтенант Фирдавс Каримов.– Тинч, осойишта юртда туғилганимдан жуда ҳам фахрланаман, ота-боболаримиз Ватан озодлиги учун жонини фидо этишган. Биз, ёшлар уларни ҳар доим эслаб юришимиз, кексаларни йўқлаб, кўтаринки кайфият ҳамда қувонч -улашиб, дуосини олишимиз керак. Албатта, биз ёшлар ҳам она-юртимиз равнақига муносиб ҳиссамизни қўшиш орқали жонажон Ватанимиз олдидаги чин фарзандлик бурчимизни адо этамиз.

Тадбир сўнггида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тингланди. Таклиф этилган меҳмонларга академиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА