French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда
12:57 / 2023-06-24

Марказий банк Навоий вилояти Бош бошқармаси томонидан Кармана туманида “Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Молиявий саводхонлик кундалик ҳаётимизда” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Интерактив шаклда ташкил қилинган давра суҳбатида туманда жойлашган маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ёшлар, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида Марказий бане вилоят Бош бошқармаси мутахассислари томонидан кредит олиш, банк омонатларидан фойдаланган ҳолда жамғармани шакллантириш, шунингдек, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик), молиявий хизматлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, тўлов тизими ва замонавий молиявий технологиялар бўйича тушунчалар берилди.  

[gallery-12471]

– Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад аҳоли ўртасида молиявий саводхонликни ошириш, молиявий мақсадларни белгилаш, молиявий билимлардан оқилона фойдаланиш, оилавий жамғармалар ташкил қилишда хотин-қизларга кўмаклашишдан иборат, – дейди вилоят Марказий банк вилоят Бош бошқармаси масъул ходими Акмал Расулов. – Шунингдек, бугунги семинар-тренингимизда банк омонатларидан фойдаланиш, ижобий кредит тарихини шакллантириш, имтиёзли кредитлар, субсидия орқали ипотека кредитлари олиш каби мавзуларда иштирокчиларнинг молиявий, хуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.  

Тадбир якунида хотин-қизлар ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.  

 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА