Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал этишда ёрдам берилмоқда
14:55 / 2021-01-29

Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган судларнинг судьялари ва адлия бўлимлари томонидан жойларда қабуллар ташкил этилиб, аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлашда янгича тизим жорий этилаётир.

Сурхондарё вилоятида ҳам ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда шаҳар-туманларда улар билан манзилли иш олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятдаги судларнинг судьялари ва туман адлия бўлимлари мазкур рўйхатдан ўрин олган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал этишга яқиндан ёрдам бермоқда.

Бандихонда бўлиб ўтган қабул чоғида аёллар ўзларини қийнаётган уй-жой, ажрим, алимент олиш каби масалаларда судьяларга мурожаат қилди.

Президентимизнинг хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси, жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди, Бандихон туман адлия бўлимидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

 

Рустам ХУРРАМОВ,

Сурхондарё вилоят Бандихон туман адлия бўлими бошлиғи