English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, муаммоларини тизимли ҳал этиш эътибор марказида бўлди
15:24 / 2024-01-12

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси йиғилишида ўтган йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Қонунчилик фаолияти доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар ялпи мажлис муҳокамасига киритилди.  

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Бойжигит ва Маърифат маҳалласидаги 34-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат  мактабгача таълим  ташкилотидаги ҳолат юзасидан жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди ва ушбу масала Сенатнинг ялпи мажлисига олиб чиқилди.  

2023 йилда асосий эътибор қонунчиликни такомиллаштириш, назорат-таҳлил фаолиятига қаратилди. Аҳолини ташвишга солаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш ва уларга амалий кўмак бериш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш доимий кун тартибида бўлди.    

Назорат-таҳлил фаолияти доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш борасида 10 дан ортиқ ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Хусусан, Тошкент шаҳридаги 10 та олий таълим муассасасида талаба-қизларга яратилган шароитлар ҳолати ўрганилди.  Самарқанд вилоятида аёлларни иш билан таъминлаш, ишсиз хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати бевосита ҳудуднинг ўзида таҳлил қилинди.  

Шунингдек, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ишлар ҳолати ўрганилди.  

Хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати Бухоро вилоятида ўрганилган бўлса, Жиззах вилоятида аёлларни иш билан таъминлаш, ишсиз хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар эътибор марказида бўлди.  

Йил давомида аҳолининг муаммоларини тинглаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида сенаторлар томонидан фуқаролар қабуллари ўтказилди.  

Қўмитага 3,4 минг мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар назоратга олинди ва уларнинг ҳал этилиши таъминланди.  

Суд, прокуратура, МИБ, ИИВ, Кадастр агентлиги ва бошқа вазирлик ва идора вакиллари иштирокида Олий Мажлис Сенатида 37 маротаба фуқаролар қабули ташкил этилди. Қабулда мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. 

Сенаторлар йил давомида аҳолини ташвишга солаётган, шунингдек, мамлакат миқёсида долзарб бўлиб турган муаммоли масалаларни ҳал этиш устида ҳам иш олиб борди. Уларнинг ечимига Ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар эътибори қаратилди ҳамда уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА