Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хотин-қизларнинг энг яхши стартап лойиҳаси” танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
10:06 / 2021-09-11

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, АТБ Халқ банки вилоят филиали ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг энг яхши стартап лойиҳаси” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилаётган, фуқароларнинг лаёқатига мос касбни эгаллашлари учун имкониятлар яратишга йўналтирилган иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда бошқа соҳалари бўйича ўз стартап лойиҳаларини тайёрлаган хотин-қизлар ўртасида ўтказилмоқда.

– Танловнинг асосий мақсади энг аввало, аёлларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этишни рағбатлантириш ва оила даромадларини кўпайтириш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалиётга жорий қилишдан иборат, – дейди вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Малика Мамадиярова. 

– Шунингдек, ”Темир дафтар”, Аёллар дафтари”, Ёшлар дафтари”даги хотин-қизлар ва имконияти чекланган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаш, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, фармацевтика, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, таълим, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларидаги ютуқларини ривожлантириш, аёллар тадбиркорлиги фаолиятидаги илғор ютуқларини ўзаро тажриба алмашиш орқали оммалаштириш, тадбиркор бўлиш истагини билдирган аёлларни қўллаб-қувватлаш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш, улар учун зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш ҳам асосий мақсадларимиздан биридир.

Ушбу танловда жами иштирок этиш истагини билдирган 257 нафар иштирокчилар орасидан вилоят босқичига йўл олган 57 нафар иштирокчилар орасидан 9 нафари белгиланган йўналишлар бўйича ғолиб деб топилиб, танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Барча номинациялар ғолибларига ташкилотчиларнинг “Сертификат” ва эсталик совғалари топширилди.

Абдували Бўриев, ЎзА