ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат университетида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Андижон вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г. Аҳмедова ва бошқалар мамлакатимизда аёлларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш, гендер тенгликни таъминлаш, уларга барча соҳада ўз салоҳиятини намоён этиши учун имконият ва имтиёзлар яратиш борасида қилинаётган кенг қамровли ишлар моҳияти, аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
[gallery-17848]
Шунингдек, соҳа мутахассислари оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг роли, соғлом турмуш тарзи, қишлоқ жойларда ҳунармандчилик тармоқларига опа-сингилларимизни жалб қилиш, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамкорликда натижадор лойиҳаларни татбиқ этиш зарурати юзасидан таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Тадбир доирасида фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) юз фоиз баҳоланган хотин-қизлар фаоллари тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА