Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинди
14:29 / 2024-07-11

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирокида хотин-қизлар учун “Барқарор турмуш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларга қарши курашиш, кибержиноятчилик белгилари ва унга қарши кураш чоралари, ҳозирги кунда хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, уларга ечим изланди. Хотин-қизларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларга яқиндан кўмак бериш масалалари бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.  

Шунингдек, “Барқарор турмуш” дастури доирасида фаоллик кўрсатиб, оилавий ажримларнинг олдини олишга, оила институтининг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ иштирокчиларга ташаккурномалар топширилди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА