Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлари улуғланган юртнинг келажаги порлоқдир
10:30 / 2024-01-04

Муносабат

Йил охирида ҳар биримиз иш фаолиятимизни сарҳисоб қилиб оламиз ва, албатта, янги йил учун янги режалар тузамиз. Иш фаолиятим давомида оиланинг асоси, оиладаги барча муаммо ва ташвишлар, қувонч ва ютуқлар аёлларнинг кайфияти, руҳияти, билимига боғлиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдим.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ходимларини мамнун қилгани бор гап. Бу хотин-қизлар улуғланган юртда инсон чиндан азиз эканининг яна бир ёрқин исботи, деб ўйлайман.  

Юртбошимизнинг ушбу фармонига биноан оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган оила судьялари ташкил этилади. Илгари бу жараён фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилар, юқорида айтганимдек, кўп босқичли жараён эди.  

Эндиликда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади. 2024 йил 1 февралидан тажриба тариқасида Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьяси оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда оила судьялари ташкил этилади.  

Судья жуда банд шахс, ажрим баҳсталаб масала, ўртада мол-мулк билан боғлиқ низолар, албатта, бўлади. Бундай ҳолда судьянинг тажрибали, холис ва адолатли бўлишига кўп нарса боғлиқ. Оила судьялари фаолиятининг ташкил топиши, биринчидан, ажримлар масаласига жиддий ёндашувни англатса, иккинчидан, айнан оила масалаларига ихтисослашган тажрибали ва малакали судьялар шаклланишига, бу эса ажримлар сонининг сезиларли камайишига олиб келади.  

Ҳеч бир оила бирданига ажрим ёқасига келиб қолмайди. Кузатувларга кўра, оиланинг иқтисодий негизи мустаҳкам бўлмаган ҳолларда бунга мойиллик кучаяди. Шунингдек, 2024 йилнинг 1 февралидан касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилиши режалаштирилган.  

Хотин-қизларни касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Натижада оилада тадбиркор, уқувли, тадбиркорликдан хабардор қиз-жувонлар камол топади. Уларнинг онги, дунёқараши ўсади.  

Муҳтарам Президентимизнинг оила ва хотин-қизлар тизимига билдирган ишончи замирида мана шундай эзгу мақсадлар мужассамлигини бутун қалбим, вужудим билан ҳис қилиб турибман. Ана шу ишончни ва яратилажак имкониятни оқлаш эса сиз ва бизнинг муқаддас бурчимиздир!  

Элнора Умматова,

Фориш туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

ЎзА