Хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланди.
Тадбирда туман ҳокими А. Мансуров, вилоят ҳокими ўринбосари Д. Ёқубова, вилоят ҳокими маслаҳатчиси И. Қўчқорова, секторлар раҳбарлари, нуронийлар ва 200 дан зиёд хотин-қиз иштирок этди.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган байрам тадбирида нозик хилқат вакилларига яна бир бор юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
[gallery-19782]
Тадбир давомида иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Улар эътиборига туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА