Хотин-қизлар жамоалари куч синашмоқда
Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари давом этмоқда.
Чирчиқ шаҳрида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” учун хотин-қизлар ўртасида “С” лигаси финал беллашувлари ўтказилмоқда. 16-21 ва 22-26 ёшли хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақанинг очилиш маросимда Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов жамоаларни қутлаб, уларга беллашувларда фаол иштирок этишларида омад тилади.



Айни пайтда белгиланган ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги “С” лигаси беллашувлари кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақалар 29 ноябрга қадар давом этади.
А.Мусаев,ЎзА.