ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлиги, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг амалдаги намунасини Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолиятида ҳам кўриш мумкин.
Бўлим ходимлари томонидан маҳаллаларда доимий ўрганишлар олиб борилиб, хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда.
[gallery-26519]
“Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинда яшовчи Марзия Шерманова ҳам Оила ва хотин-қизлар бўлими кўмаги билан 2019 йил оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди. Ҳозирда тадбиркорнинг хонадони ёнида очилган ушбу тикувчилик цехида аҳоли буюртмалари асосида “Marziya Tailor” бренди остида турли хилдаги либослар ҳамда, уйга зарур тикув маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Жорий йил Марзия Шерманова “Агробанк”дан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, замонавий тикув ускуналарини харид қилди. Айни пайтда цехда тадбиркорнинг ўзидан ташқари икки нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, бу ерда “Устоз-шогирд” анъанаси асосида бир нечта хотин-қиз ҳунар ўрганмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/g3vP0nD0PPE" title="Xotin-qizlar – jamiyatda faol" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА