Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда қандай чоралар кўрилмоқда? (+видео)
16:32 / 2025-12-25

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мазкур йўналишдаги тизимли ислоҳотлар ва эришилган амалий натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.  

Қайд этилганидек, Адлия вазирлиги томонидан олиб борилган ишлар натижасида 6,5 мингга яқин хотин-қизларнинг ҳуқуқий муаммолари ижобий ҳал этилди. 41 мингдан ортиқ хотин-қизларга бепул ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлар берилди. 5 миллиард сўмдан ортиқ нафақа ва иш ҳақи ундирилиши таъминланди. 500 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан банд қилинди.

Шунингдек, ёшлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 1 минг 550 та сайёр қабул ташкил этилиб, 3,3 мингга яқин бола ва ёшларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. 18  мингдан ортиқ бола ва ёшларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 279 нафар шахснинг иш ҳақи ва устамалари ундирилиши таъминланди. 655 нафарига қонунчиликда белгиланган имтиёз ва субсидиялар қўлланилди.

Матбуот анжуманида ҳамкор ташкилотлар тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Зўравонликка учраган хотин-қизлар ва болаларга кўмак бериш борасида йўлга қўйилган тизимли ишлар эътироф этилди.  

Болаларга нисбатан зўравонлик хавфи юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ота-оналарга автоматик хабар берувчи рақамли ечимлар – мобил иловалар ва смарт-гаджетларни жорий этиш бўйича қонунчилик ташаббуслари ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар бўйича очиқ реестр юритиш ташаббуси илгари сурилди. Ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, ота-оналарнинг 84 фоизи ушбу реестрни жорий этишни қўллаб-қувватлагани қайд этилди.  

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг мазкур масалага оид саволларига жавоб қайтарилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yiQo68rl9J0" title="Xotin-qizlar va bolalarni zo‘ravonlikdan himoya qilishda qanday choralar ko‘rilmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Якубов (видео), ЎзА