Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар учун саёҳат
16:32 / 2022-08-19

Қашқадарё вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Касби тумани бўлинмаси ташаббуси билан саховат ва кўмак жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 350 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизлар вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб борилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган  саёҳатда меҳмонлар Китоб туманидаги ислом оламининг буюк пирларидан саналган “Мавлоно Хожаги Имканаги” зиёратгоҳига боришди.  Хўжаилмкони қишлоғидаги 12 асрлик чинор дарахти иштирокчиларга катта таассурот қолдирди. Шунингдек, меҳмонлар Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой”, “Дор-ут Тиловат” ва “Дор-ус саодат” мажмуаларини ҳам томоша қилди. Бундан ташқари, улар маҳаллий ҳунармандларнинг қўл меҳнатидан иборат кўргазма билан ҳам яқиндан танишишди. 

– Бу каби саёҳатларни фонд маблағлари ҳисобидан мунтазам ташкил қилиб келяпмиз, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бош ҳисобчиси Зулайхо Худойқулова. – Мақсад бироз бўлсада кўнгилларга шодлик улашиш. Аҳолини юртимизнинг гўзал гўшалари билан таништиришдир  

 

Ўлмас Баротов, 
ЎзА.