Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожлантирилади
11:06 / 2025-03-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қўллашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2025 йилда қўшимча 200 миллион АҚШ доллари йўналтирилади. 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси етти йил муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан АТ "Халк, банки”га 35 миллион АҚШ доллари, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва "Микрокредитбанк" АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратади. 

Тижорат банклари "Маҳалла лойиҳаси" дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан 100 миллион АҚШ доллари жалб қилиши ҳам белгиланган. 

Қарорга кўра, хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга:

а) "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан "HAMROH" тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида; 

б) АТ "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" АТБга ажратилган маблағлар ҳисобидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кредитлар ажратилади.

ЎзА