ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида маҳаллалар хотин-қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Шаҳар ҳокими соврини учун” спорт мусобақаси ўтказилди. Унда 300 нафар хотин-қиз ўзаро беллашди.
[gallery-8164]
Мусобақанинг очилиш маросимида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, спорт бўлими масъуллари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика, арқон тортиш ҳамда армрестлинг (қўлда куч синаш) турлари бўйича ўтказилган баҳслар қизғин беллашувларга бой бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб хотин-қизлар Термиз шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар