Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар қонун ва инспекторлар ҳимоясида! (+видео)
20:16 / 2024-02-03

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволда қолганлар билан ишлаш соҳасидаги ишлар тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида  республика, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилган бўлиб, уларга бевосита хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш вазифалари юклатилган.

Ушбу белгиланган вазифалар мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳолининг ташвиш ва муаммоларини ўрганилмоқда. Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилмоқда. 

Оилаларни ўрганиш натижалари бўйича ҳар бир минтақада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг оиладаги ва жамиятдаги ролини кучайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёлларни ҳар томонлама ҳуқуқий савиясини юксалтириш, иш билан таъминлаш, соғлом оилаларни шакллантириш, энг муҳими, уларнинг жиноят кўчасига кириб қолишларини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурлари ҳамда йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.  

Натижада, бугунги кунда фуқаролик ва маъмурий судлардаги оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ масалаларида 290 минг нафардан зиёд шахслар низолашаётганлиги аниқланиб, уларнинг рўйхатлари шакллантирилган. Улардан 215 мингдан ортиғи маҳалла фаоллари билан ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг 6634 нафарига ишга жойлашда кўмаклашилган, 8473 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган. Улардан 1 683 нафарининг даволашга муҳтожлиги аниқланиб, тиббий диспансерларга юборилган. 1 996 нафарига эса тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилган,  632 нафари эса таълим муассасаларига қайтарилган.

40 055 та ҳолатда зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 39 263 нафар хотин-қизлар аниқланиб, барчасига “ҳимоя ордери” расмийлаштирилган. 

Расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида МЖТКнинг 206-1-моддасига асосан зўравонлик содир этган шахсларнинг 3 111 нафарига нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.   

Берилган ҳимоя ордерлари бўйича ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбилар давомида, 20 876 таси бўйича низо бартараф этилган, 17 327 таси бўйича оилалар яраштирилган. 

2023 йил давомида республика бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан ҳамкор вазирликлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида жиноятларни ва улар жабрланишлариинг олдини олиш мақсадида 138 587 та тарғибот тадбирлари ўтказилган. 

Ҳусусан, БМТнинг  “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остидаги акция доирасида 25 ноябрдан 10 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар ҳамда олий таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда 18 600 та тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Акциялар натижасида,  1 671 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимоясига олиниши таъминланган. 

Оила-турмуш муносабатлари доирасида жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида, тизимда қисқа “1259” ва “1286” рақамли “Ишонч маркази” ташкил этилиб, 9 598 нафар аёлга психологик ва ҳуқуқий ёрдам берилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sDWeRWpbL-c" title="Xotin-qizlar qonun va inspektorlar himoyasida!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

                                                                                            М.Эшмирзаева, ЎзА