Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди
17:32 / 2021-03-16

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурод Сабиров Гурлан туманида бўлиб, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан учрашди.

Мақсад, хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишдан иборат.

Учрашувда “Аёллар дафтарига” киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, кредит ажратиш бўйича сектор раҳбарларининг қисқача ахборотлари тингланди. Белгиланган вазифалар ижросининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича кўсатмалар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА