Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар форумида илғор тажрибалар тарғибот этилади
20:21 / 2022-08-16

Жорий йилнинг 18-19 август кунлари пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хотин-қизларининг Халқаро форуми бўлиб ўтади.

Мазкур форумда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, муаммоларини аниқлаш ва бу борада ўзаро тажриба алмашишни кўзда тутиши билан аҳамиятлидир. Ушбу йўналишда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтиришга ҳам жиддий эътибор қаратилади.

Хотин-қизлар форуми доирасида тадбиркор аёллар билан мулоқотлар, В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Асосий мақсад эса иштирокчи давлатларни ўртасида хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, фаолияти имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Шу билан бирга мамлакатимизда халқаро миқёсдаги жараёнлар хусусида батафсил ўртоқлашилади. Қолаверса, бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, Оила ва хотин-қизлар давлатимиз қўмитаси тизимида аёлларнинг ижтимоий ҳимоясига доир илғор тажрибалар, аёл ва қизлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, оила ва турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид мамлакатимиздаги мавжуд кенг имкониятларни ҳам тарғиб этиш режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хотин-қизларининг форумида Ўзбекистонда оила ва аёл-қизларга бўлган эътибор, бу борада ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ҳаётда ўз ифодасини топаётганига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади. Қолаверса, ҳамкорликнинг янги-янги қирраларини очиш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш йўллари ҳақида ҳам кенг қамровли музокара ва муҳокамалар ўтказилиши кўзда тутилган.

Н.Усмонова, ЎзА