French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот
18:54 / 2025-11-29

Оқолтин туманининг Мустақиллик маҳалласида мамлакат бўйлаб 25 ноябрь – 10 декабрь кунлари ўтказилаётган “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли тадбир ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шоира Қаршибоева, туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий бўлимининг психологи иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш, зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва мурожаатлар билан ишлаш тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. Акция доирасида фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва ёрдам олиш механизмларидан хабардор бўлиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

— Зўравонликка қарши кураш фақат бир ташкилот ёки бирон бир соҳанинг вазифаси эмас — бу умумжамият масъулиятидир, — деди Шоира Қаршибоева. — Чунки бир аёлнинг ҳаётини асраб қолиш, унинг эртанги кунига ишонч бағишлаш — ҳар биримиз учун шарафли бурч. 

Тадбир давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлимлари фаолияти, уларнинг ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий хизматлари ҳамда муаммоларни ҳал қилиш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, хотин-қизлар учун амалий психологик тренинг ўтказилиб, стрессни енгиш, муаммоли вазиятларда тўғри йўл танлаш ва оилада ижобий муҳитни шакллантиришга оид тавсиялар берилди. 

Ғулом Примов, ЎзА