French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар бандлиги – эътиборда
15:57 / 2024-08-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали тизимни янада такомиллаштириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш белгиланган.

Шу мақсадда Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси ФВВ ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, муаммо, таклиф ҳамда ташаббусларини ўрганиш мақсадида семинар ўтказилди.

[gallery-18784]

Семинарда юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Ёшларнинг маҳаллаларда ўз бизнесини йўлга қўйиши, касб-ҳунарли бўлишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА