Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар бандлиги доимо эътиборда
12:03 / 2024-06-15

Муборак Қурбон ҳайити арафасида Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Сирдарё вилоятида бўлиб ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Жумладан, Сирдарё тумани А.Навоий маҳалласи Аҳиллик кўчасида яшовчи 2 нафар ногирон фарзанди бўлган Шахноза Галлаева бу қутловдан хурсанд бўлиб, юртимиз тинчлигига шукрона келтирди.

Шунингдек, З.Маҳкамова маҳаллада  ташкил этилаётган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлик марказида бўлди. Бу ерда хотин-қизлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Марказ келгусида маҳалла аёлларининг саломатлигини сақлаш баробарида, ўзаро фикр алмашиш учун ҳам қулай масканга айланишини таъкидлади.  

Мирзаобод тумани Деҳқонобод маҳҳаласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлик маркази ва узум, анор ва малина боғларининг фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. “Сайхун тажрибаси” асосида хонадонларда ташкил этилган иссиқхона ва томорқадан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам эътироф этилди.  

Бош вазир ўринбосари  маҳаллада анор шарбатини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган қўшма корхонада ишлаётган хотин-қизлар фаолияти билан танишди. Мирзаобод тумани маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири.