Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Оила ва хотин-қизлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Бугунги кунда туманда 58 минг 676 аҳоли бўлиб, шундан аёллар 29 минг 237нафарни ташкил этади. Жорий йил бошидан 1 минг 641 нафар хотин-қиз ишсиз бўлиб, шундан 750 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. 441 нафари доимий ишга жойлаштирилди. 210 нафар хотин-қиз пиллачилик бўйича, 60 нафари ўрмон хўжалиги бўйича касб-ҳунарга ўқитилди. 120 нафар аёл пиллачилик бўйича “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали ишга жойлаштирилди. 862 нафар хотин-қизга 5 миллиард 402 минг сўм имтиёзли кредит ажратилди. Тумандаги “Ойбўйир”, “Наврўз” ҳамда “Оқжап” овул фуқаролар йиғинларида ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида “Тозабозор” ҳамда “Ойбуйир” овул фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилди.
[gallery-26301]
Туманда бугунги кунда 100 нафардан ортиқ ҳунарманд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида устоз-шогирд ҳисобидан ҳар бири 5 нафардан камбағаллик реестрига киритилган хотин-қизга ҳунармандчилик сирларини ўргатиб, оилаларига қўшимча даромад киритилишига кўмаклашиб келмоқда.
Хусусан, ҳунарманд, “Шуҳрат” медали соҳибаси Олтиной Наубетованинг шогирди аввал “Аёллар дафтари”да турган Байрамгул Бекбергенова қўй жунидан гилам тўқиш ва кигиз босиш сирларини устозидан ўрганиб, ҳозирги кунда “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини биносидан хона олиб, ишлаб келмоқда. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Малика” гўзаллик салони бошқарувчиси якка тадбиркор Малика Бобоева туман “Халқ банки”дан имтиёзли 100 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ҳозирда 8 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлади.
Шунингдек, “Тозабозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Иссиқ нон" цехи бошқарувчиси Зоҳида Худайбергенова туман аҳолисига 6 турдаги нон маҳсулотини етказиб бермоқда. Айни пайтда у “Халқ банки”дан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, фаолиятини самарали давом эттириб келмоқда. Бу ерда 5 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.
“Бегжап” овул фуқаролар йиғини “Шоманай Меридиан” масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Феруз Жўраев 1 гектар майдондаги иссиқхонасида қулупнай етиштириб, ички бозорга арзон маҳсулот етказиб бермоқда. Бу ерда 12 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари туман ҳудудида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aiPk-QShkf4" title="Xotin-qizlar bandligi doimiy e’tiborda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев, ЎзА мухбирлари