Хосият Рустамованинг учта китоби АҚШнинг amazon.com сайтида сотувга қўйилди
Таниқли ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг учта китоби - “Ўн учинчи ой” Мексикада, “Рангли кўзёшлар” Лондонда, “Мени юраклардан топ” АҚШда кўп минг нусхада нашр этилган.
Албатта, китоблари дунёнинг ўттизга яқин давлатида нашр қилиниб, қатор халқаро адабий мукофотларни қўлга киритган ўзбек шоирасининг муваффақияти миллий адабиётимизнинг ҳам нуфузини оширмоқда.
Шоира Хосият Рустамованинг юқорида номлари қайд этилган китоблари АҚШнинг машҳур amazon.com сайти орқали сотувга қўйилди.
Бу, албатта, нафақат шоира учун, балки шеърият ихлосмандлари учун ҳам фахрланишга арзийдиган воқелик. Бу ютуқ билан муалифни қутлаб, ижодида омад тилаймиз.
ЎзА