ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Феруз Жўраев томонидан 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган.
Ҳозирда иссиқхонада парваришланаётган қулупнай кўчатларининг ривожланиши яхши. Бу ерда жами 12 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Кӯчатларни суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади.
[gallery-26384]
Қулупнай етиштириш билан Қорақалпоғистон шароитида илк маротаба шуғулланяпмиз, - дейди “Shomanay meridian” МЧЖ бош агрономи Жумағалий Мамбеткаримов. Албатта, баъзи қийинчиликлар учради. Лекин ҳаракатларимиз эвазига кўзлаган мақсадимизга эришдик.
Иссиқхонада ҳосилдорлик юқори. Пишиб етилган қулупнай пешма-пеш деҳқон бозорларига чиқарилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА