Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳошим Шойиқ афанди ҳақида (+видео)
15:03 / 2025-12-06

Афғонистонда Шойиқ Афанди лақаби билан шуҳрат қозонган домла Муҳаммад Ёқуб Мухлис ўғли Муҳаммад Ҳошим 1886 йил Марғилон шаҳрида туғилган.

Сўнг­ра оиласи билан Бухоро шаҳрига кўчиб келиб, Бухоро мадрасаларида таълим олиб, араб тили ва адабиёти, фиқҳ, мантиқ ва калом илмларини ўша замоннинг машҳур олимларидан ўрганди ва қори Ҳошим номи билан танилди.

Ҳошим Шойиқ ўша даврда Туркистон зиёлилари орасида кенг ёйилиб бораётган жадидлар ҳаракати билан чуқур алоқада эди. Юксак истеъдоди билан танилган қори Ҳошим жадидлар томонидан Туркияга юборилади ва 9-10 йил олий таълим олгандан кейин Кавказ орқали Бухорога қайтмоқчи бўлади. Озарбайжонликлар илтимосига кўра, Бокуда бир муддат туриб, маориф соҳасида ишлайди. Бокунинг ашроф ва аъёнлари ўз фарзандларини замонавий таълим олиши учун унинг ихтиёрига берадилар. Бунинг эвазига у жуда яхши даромад топа бошлайди. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, 400 жилддан ортиқ илмий ва адабий китобларни тўплаб, бир катта кутубхонага асос солади. У Бокуда уйланади ва бир қиз кўради.

Шойиқ Афанди ўз акаси билан келишув асосида ўн йилдан ке­йин Бухорода бўлиши шарт эди. Шу сабабли ватанга қайтмоқчи бўлади, лекин озарбайжонликлар унинг қайтиб кетишига рози эмасликларини билдириб: “Сен турк – биз турк, сен мусулмон – биз мусулмон. Бу ер ҳам сенинг ватанинг. Барча керакли шароитни яратиб бердик. Бу ерда уйландинг. Ҳар ҳолда кетишинга рози эмасмиз”, дейишади.

Охири Ҳошим Шойиқ қисқа вақтга бориб қайтишга сўз бериб, Бухорога келади. Жадидлар уни ҳурмат билан кутиб оладилар.

Озарбайжонга қайтиб кетиш вақти етиб келганда унинг кетишга жадидлар йўл қўймайдилар. “Бизлар сени ватанга хизмат қилиш учун Туркияга юборган эдик, энди зарурат чоғида қандай қилиб бизларни ташлаб кетасан?..”, дейиша­ди улар.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида миллатпарвар, маърифатпарвар жадид - Ҳошим Шойиқ афанди ҳақида батафсил маълумот берилади.

Батафсил:

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Eu2soqjl8AU" title="Hoshim Shoyiq afandi haqida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА