Хорватия Шенген ҳудудига киради
Хорватия 2023 йил 1 январдан бошлаб Шенген худудига қўшилади, деб хабар берди “Euronews”. Хусусан, мамлакат пойтахти Загреб шаҳри шимолий қўшнилари бўлмиш Словения ва Венгрия билан чегара назоратини бекор қилади.
Ҳозирча бу икки мамлакатдан Хорватия Республикасига ўтаётган барча шахслар текширувдан ўтказиб киритилади. Давлат чегарасини жами 6 500 нафар полициячи қўриқлайди.