Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоркашликда замонавий боғча
15:46 / 2025-11-04

Бухоро вилояти Пешку тумани Хоркаш маҳалласида уч мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шу кунга қадар ҳудудда талаб даражасидаги мактабгача таълим муассасаси йўқ эди.

Ниҳоят, бу муаммо ижобий ечим топди. Ҳудудда икки қаватли, 120 ўринга мўлжалланган замонавий бино болажонлар учун қувонч ва билим маскани бўлиб хизмат қиладиган бўлди. Унда дарс ва машғулот хоналари, ўйин майдончаси, шинам ётоқхона ва ошхона, санитария ва иситиш тармоқлари шай қилинган бўлиб, болажонларни ўз бағрига олди. Баркамол авлод таълим-тарбиясига 20 дан ошиқ ишчи-тарбиячи жалб қилинган.

Янги бинони фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар ҳозир бўлди. Муассаса қурилишида жонбозлик кўрсатган пудратчи “Бухорои Шариф Нафис Баҳори” МЧЖ бинокорларига миннатдорлик билдирилди. Янги болалар боғчаси алвон лентаси қирқилгач, йиғилганлар унда яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.

Айни кунда Пешку туманида 164 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётган бўлиб, шундан 46 та давлат, 4 та давлат хусусий шерикчилик ҳамда 114 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти баркамол авлоднинг эрта саводини чиқариш йўлида камарбастадир.

Ҳозирда, туманда 3-7 ёшдаги болалар сони 10 минг 966 нафарни ташкил этаётган бўлса, айни пайтда 10 минг нафардан ортиқ боғча ёшидаги ўғил-қиз мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, бу борадаги қамров даражаси 92 фоизга етказилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.