Хорижлик йўловчининг қўл юки ичида жанговар патрон борлиги аниқланди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси О.Н. нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда рентген-сканер аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилган.
Сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатган. Шундан сўнг О.Н. нинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганда унинг ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона 5.45 калибрли “Калашников” автоматининг жангавор патрони борлиги аниқланди.

Бу ҳақида хабар берган вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жанговор ўқ-дориларни мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, жазо муқаррарлиги белгиланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири