Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик талабалар сафи кенгаймоқда
13:14 / 2022-07-27

Бухоро давлат тиббиёт институтида Иордания, Миср ва бошқа бир қатор араб давлатларининг талабалари таҳсил олади.

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти айни пайтга қадар Ҳиндистон, Россия, Польша, Туркия, Италия, АҚШ каби давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.  

Қўшма лойиҳалар доирасида факультетлар ташкил этилган. Жорий йил 12 апрель куни Иорданиянинг “Adam Аhmad consulting” компанияси ва Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга кўра, 2022 ўқув йилидан бошлаб Иордания, Миср ва бошқа бир қатор араб давлатлардан талабалар институтда таҳсил олади.  

Шу муносабат билан Иордания Таълим вазирлиги томонидан Бухоро давлат тиббиёт институти аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда, Иордания фуқаролари институтнинг даволаш иши ва стоматология йўналишларида таҳсил олади.  


Зариф Комилов, ЎзА