Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик тадбиркор фойдасига салкам 100 минг АҚШ доллари ундириб берилди
13:44 / 2023-01-20

Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 2022 йилдаги ижро варақасига асосан “S.I.E.Co.Limited” номли хориж компанияси фойдасига қарздор Аvto т.d. масъулияти чекланган жамиятдан етказиб берилган ускуналар учун ундирув ҳужжати келиб тушган.

Унга кўра қарздор Аvto т.d. МЧЖдан 98.250 АҚШ доллари миқдорида  асосий қарз, 1000 АҚШ доллари миқдорида пеня, 24 млн. 385 минг сўм давлат божи ҳамда 21 600 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.  

Ижро ҳаракатлари даврида қарздор корхонадан ундирувчи чет эл компанияси фойдасига ихтиёрий муддатда катта миқдордаги қарзни қоплаш мақсадида қонунга кўра 15 кун берилди.  

Лекин корхона қарзни қопламаганидан сўнг, МИБнинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга тегишли бўлган 5 турдаги турли хил автотранспорт воситалари ва кўчмас мулк объекти аниқланиб, тақиқ қўйилган.  

Қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк объектини хатлаш орқали қарз суммалари тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланди.  

ЎзА