French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик сайёҳлар ташрифи кўпаймоқда
22:44 / 2023-06-07

Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Жиззах вилояти маданият ва туризм бошқармаси томонидан марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Мамлакатимизда туризм соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор натижасида Жиззах вилоятида ҳам туризм йилдан-йилга ривожланмоқда.  

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлди. Жорий йилда вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича режалар аниқ  белгиланган.

Дастлаб, пресс-тур иштирокчилари Зомин тумани мусиқа ва санъат мактаби, туман маданият маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди. Бу ерда мактаб тарбияланувчилари, фольклор жамоалар ва ҳаваскор ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этди.  

Пресс-тур иштирокчилари Зомин сув омбори ва Зомин қуртларини тайёрланиш ва савдоси жараёнлари билан таништирилди. Ҳунарманд Малоҳат Эгамова қўл меҳнати орқали яратган юмшоқ қўғирчоқлари, хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортганини ва чет эллик туристлар, бу қўғирчоқларни ўзлари учун энг гўзал совға дея эътироф этганларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

[gallery-12246]

Шундан сўнг, иштирокчилар “Дуоба” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган сайёҳлар учун овқатланиш шохобчаси сифатида қурилиши якунига етиб, фаолиятини бошлангани ва 5 нафар ёшни иш билан таъминланган емакхонада бўлди ва у ердаги Зомин миллий таомлари билан тушлик ташкил этилди.

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилган жойлаштириш воситалари фаолияти иштирокчиларга жуда ҳам манзур бўлди. Бу ҳудуддаги жаҳон андозаларига мос равишда барпо этилган “Еvеrеst Plaza” меҳмонхонасидаги сайёҳлар учун яратилган  қулайликлар, хоналардаги мавжуд шароитлар ва ҳатто, меҳмонхонани қучоқлаб олган сўлим табиат тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.  

Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этиш мақсадида тумандаги энг баланд тоғ бағрида жойлашган Суффа платосида “Wyndham Ramadan” осма дор йўли тадбир қатнашчиларининг алоҳида диққат марказида бўлди. Узунлиги 2 минг 200 метрдан ортиқни, сайёҳлар учун 35 ҳар бири 8 ўринли ва 1 фавқулодда ҳолат учун жами 36 кабина ташкил этувчи ушбу осма дор йўли хорижнинг энг сўнги технологиялари асосида барпо этилган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг узун дор йўли эканини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш эътиборга жоиздир.  

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 10 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар Жиззах вилоятининг турли ҳудудларида бўлиб, у ердаги табиат ва зиёратгоҳлардан баҳра олди. Ушбу осма дор йўли ва замонавий меҳмонхоналар бунёд этилиб, ўз фаолиятини бошлагач, хорижлик сайёҳларнинг келиши кескин ортиши кутилмоқда. Жорий йил давомида вилоятга келувчи сайёҳлар сони 140 мингдан зиёд хорижий сайёҳларни жалб этилиши кўзда тутилган.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА