Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик сайёҳлар эътиборидаги қишлоқ
07:36 / 2022-05-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилоятининг Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган Сентоб қишлоғи ҳудуддаги диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларидан бири.

Қишлоқ ўзининг сўлим табиати, қадим цивилизация масканларидан бири экани билан маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар эътиборини тортиб келади. У Айдаркўлдан 30 км йироқда жойлашган бўлиб, шаҳар ғала-ғовуридан чарчаган ҳар бир киши учун ажойиб маскандир. Бу ернинг ҳайвонот ва наботот олами бой, улардан айримлари Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Қишлоқ бўйлаб сайр қиларкансиз, ноёб ва пухта ўйлаб қурилган қадимий шаҳар қолдиқларига тушиб қолгандай бўласиз.

[gallery-7347]

Шунингдек, мазкур ҳудудда сайёҳларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида хонадонларда ҳунармандчилик маскани ва кичик музейлар ташкил этилган. Сайёҳлар учун тоғ бўйлаб саёҳат ташкил этиш хизмати хам йўлга қўйилган.

 

 

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА