Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик мутахассислар билан абитуриентлар учун янги платформа яратилди
11:30 / 2022-09-11

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги биносида хорижлик мутахассислар ва бир қатор маҳаллий кўнгиллилар ёрдамида абитуриентлар учун яратилган mento.uz платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда лойиҳа асосчилари ва фаоллари жамоатчиликка янги порталнинг мақсад ва вазифалари, қулайликлари ҳақида маълумот берди. Савол-жавобларда фаол иштирок этган меҳмонлар ташкилотлар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида 2022-2024 йилларда ёшларнинг янги ғоялари асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш хусусида сўз боради. Бундан маълумки, эндиликда ёшларнинг стартаплари, айниқса, инновацион лойиҳаларига ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Бугун шу каби умидли лойиҳалардан бири mento.uz платформаси расман ишга тушди. Мазкур лойиҳа дунёда альтернативи йўқлиги билан ҳақиқий маънода инновациондир. Менто ўн ойлик кенг қамровли таълим дастури бўлиб, унинг асосий мақсади абитуриентларнинг ОТМга кириш даражасини ва Ўзбекистондаги таълим сифатини кўтаришдан иборат.

Ушбу дастур энг янги технологияларга эга онлайн платформани ва офлайн қўллаб-қувватлаш дастурларини ўз ичига олади. Менто дунёдаги энг яхши таълим платформаларини ўрганиш натижасида уларнинг барча камчиликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. У эронлик ва ўзбекистонлик мутахассислар ҳамкорлигида “neuroscience“, фанлар ва таълим технологиялари бўйича қилаётган дунёдаги ягона стартап жамоасидир.

[gallery-8737]

Менто дастурининг устунликларидан бири ота-оналарнинг фарзандларининг таълим жараёнини тўғридан-тўғри ва мақбул назорати ҳисобланади. Менто тўғридан-тўғри назорат дегани, ҳар ойда ёки 15 кунлик оралиқда ўтказиладиган ҳар бир тестдан сўнг ота-оналарга абитуриентнинг фаолияти ва устозининг ҳисобот тақдим этилишини англатади ҳамда якунда боланинг фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар тақдим этилади.

Таълим ва “neuroscience«дан тузилган ҳар бир савол Менто дастурида фойдаланиш учун соҳанинг энг малакали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва сифати текширилган. Келгусида ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш, IELTS, TOEFL ва GRE имтиҳонлари учун абитуриентларни тайёрлаш, дастурлаш, дизайн, маркетинг ва бошқа профессионал кўникмаларни ўргатиш, Ўзбекистонда стратегик соҳаларда ихтисослаштирилган кадрлар тайёрлаш, масалан, туризм индустриясининг турли мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш кутилмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Англия, Швеция, Австралия, Италия ва Эрон Ислом Республикаси тажрибаси ўрганилиб, уларда юзага келган муаммолар бартараф этилган. Ҳозирда лойиҳа устида 13 та жамоа, жумладан 88 нафар мутахассис ишламоқда. Уларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда.

 

Д. Маматова, ЎзА