Хорижлик экспертлар 14-Тошкент шаҳар сайлов округи фаолияти билан танишди
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари Марк Воллер ҳамда Керстин Мюллерлар 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Учрашувда ОСК раиси О.Абдурахмонов меҳмонларни қабул қилиб, ҳудуд бўйича уларга атрофлича маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда округда 822та сайлов участкаси, уларда 8891 нафар аъзолар бор. Барча сайлов участкаларидаги комиссиялар Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз ишини қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ташкил этади.

Сайлов участкалари аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, кейинги беш йил ичида янги қурилган бино ва иншоотларни танлашга алоҳида эътибор берилди. Ҳозирда барча сайлов участкаларига кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари тайёрланиб жойлаштирилган.
ЎзА