Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик эксперт Жонатан Сейден иштирокида ўқув ташкил этилди 
15:04 / 2024-12-18

А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини ташкил этиш учун тренер (ментор)ларни тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг навбатдаги босқичи ташкил этилди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари, хорижлик эксперт Жонатан Сейден, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ходимлари ва 300 нафардан ортиқ тренер-ментор иштирок этди. 

Дастлаб, иштирокчиларга Жаҳон банки эксперти Жонатан Сейден гуруҳларда фаолият олиб бориш сифатини ҳамда болаларнинг ривожланиши ва таълим олишини қўллаб-қувватловчи омилларни баҳолаш ҳақида маълумот берди. Сўнгра шўъбаларда Давлат ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган дастур асосида ўқувлар бошланди. 

Жумладан, иштирокчилар педагогларнинг методик кўникмаларини ошириш, инновацион таълим услубларини жорий этиш, малака ва тажриба алмашиш, таълим сифатини яхшилаш бўйича кенг маълумот олишга муваффақ бўлди. Мулоқот жараёнида ривожланган мамлакатларда инновацион таълим муҳити шаклланиши таълим муассасаси бошқарувига ҳам инновацион ёндашув тамойилларини олиб киришни ва жорий этишни тақозо этиши қайд этилди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА