Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланди
12:20 / 2023-08-15

Маълумки, жисмоний шахслар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш эса 100 000 000 сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади.

Бироқ, белгиланган қонунчиликка риоя қилмасдан, нақд хорижий валютани яширинча олиб чиқишга уриниш учраб турибди.  

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатга йўл олган фуқаро ўзи бошқарувидаги автотранспорт воситаси салонига яширган ҳолда, 42 минг 780 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Божхона қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахс мазкур нақд хорижий валюталар ҳақида божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмаган.    

 

Ш.Маматуропова,    

ЎзА