French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўрганишга эътибор кучли
11:51 / 2026-01-09

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Корея Таълим маркази билан ҳамкорликда Корейс тили устозларини қайта тайёрлаш дастури доирасида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” университетида ташкил этилди.    

Тантанали тадбирда мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган туб ўзгаришлар жараёнларида хорижий тилларни ўрганиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.      

Унда дастурни муваффақиятли тамомлаган устозларга дипломлар топширилди.    

Айтиш керакки, устозларни касбий қайта тайёрлаш лойиҳаси 2025 йилнинг июль ойидан 2026 йилнинг январь ойига қадар гибрид —онлайн ва оффлайн шаклда амалга оширилди.        

Унда ҳар бор иштирокчи ўқитувчи ўзи ишлайдиган мактабда амалиёт ўтади. Курс 972 соатни ташкил этди. Бунда 144 соат оффлайн, қолган машғулотлар эса онлайн тартибда ўтказилди.        

Лойиҳа доирасида ҳудудларда семинарлар ҳам бўлиб ўтди. Дастурда 55 нафар ўқитувчи қатнашди. Шунингдек, корейс тили устозларини қайта тайёрлаш дастурида Корея Республикасидан келган хорижлик мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинди.          

Н.Усмонова,

ЎзА