Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўрганиш ва унга қизиқиш замон талабига айланиб улгурди
16:54 / 2021-12-23

Республикада биринчи маротаба ташкил этилаётган «Ибрат авлодлари» хорижий тиллар форуми ҳам фикримизнинг далилидир.

Форумнинг биринчи куни 18 декабрда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов томонидан очиб берилди. Форумни ўтказишдан асосий мақсад – ёшларга бир нечта хорижий тилларни ўрганишнинг аҳамияти катта эканлигини етказиш, инглиз тилидаги билим ва кўникмаларини аниқлаш бўйича CEFR сертификатини олиш учун тайёрлаш, хорижий тилларни ўрганувчилар учун "Cambridge English" имтиҳонлари ҳақида маълумот бериш ҳисобланади.

Тадбир иштирокчилари форумда ташкил этилган "Test zone«да ўзларини синаб, натижаларини билиб олган бўлса, ”Reading zone«да инглиз тилида нашр этилган турли хилдаги китобларни ўқиш имкониятига эга бўлишди.
Республикамизнинг қатор вилоятларидан форумга қатнашаётган ёшлар учун "Debate“ клублари, рассомчилик бурчаги, ”Kahoot“ кўрик танловлари ва ”Cambridge English" имтиҳонлари ўзгача таассурот қолдирди.

– Форумда ташкил этилган "Debate“ клублари менга ўзгача завқ бағишлади. Ўқувчилар ўртасида бўлаётган баҳс-мунозараларга шўнғиб кетдим. Аминманки, бу турдаги тадбирлар ёшларнинг чет тилларда фикрлашида ҳамда тил билиш кўникмаларини шакллантиришида ажойиб восита бўлиб хизмат қилади. "Ибрат авлодлариʼʼ хорижий тиллар форуми ташкил этилганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим, – дейди Азизбек Ҳамдамов.

Форумнинг учинчи кунида эса 3 та секторга бўлинган ҳолда намойишлар бўлиб ўтди. Иштирокчилар чет тилларида фикрлаш ва билимларини шакллантиришга йўналтирилган ўйинларда қатнашишди. Куннинг иккинчи ярмида муносиб иштирокчиларга Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги томонидан сертификат ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

– Умид қиламизки, яқин беш йил ичида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича  амалга ошираётган ишларимиз кенг кўламда Самарқанд ёшлари тимсолида натижасини кўрсатади, – дейди Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилояти бошлиғи Муҳаммадхон Солиев.
 

Шаҳло НЕЪМАТУЛЛАЕВА, Самарқанд Давлат

 чет тиллари институти талабаси