Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари Буюк Британияда
12:00 / 2023-11-23

Ўзбекистон Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг 100 нафарга яқин совриндори Лондон шаҳридаги “Ardmore” тил мактабида билими ва кўникмасини оширмоқда.

Бир ҳафта давом этадиган ўқув дастурида вакилларимиз Англия таълим жараёни, жумладан “Ardmore” мактаби, Кембриж, Оксфорд университетлари фаолияти билан яқиндан танишади. Кембриж, Лондон, Винзор, Оксфорд шаҳарлари, Темза дарёси бўйлаб саёҳат режалаштирилган. Шунингдек, улар инглиз тенгдошлари билан ўтказиладиган турли учрашувлар ҳамда Буюк Британия маданияти, тарихи билан боғлиқ тадбирларда иштирок этади.

ЎзА