Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб аниқланди
23:27 / 2023-08-17

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов 14-16 ёш оралиғидаги ўқувчилар ўртасида уч босқичда ўтказилиб, унда 6 минг  882 мактабнинг 34  минг 410 нафар ўқувчиси иштирок этди.  

Танловнинг якуний босқичи 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда 14 ҳудуддан энг яхши 70 нафар ўқувчи қатнашди.

[gallery-13155]

Республика босқичида жамоалар билими Буюк Британиянинг Cambridge Assessment English ташкилотининг имтиҳон тизими асосида баҳоланди. Бунда ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари халқаро сертификация асосида синовдан ўтказилди.  

Якуний натижаларга кўра, танловнинг республика босқичида Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 7-мактаб 1-ўринга лойиқ деб топилди. Тошкент шаҳри Яшнообод туманидаги 145-мактаб 2-ўринни забт этди. Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 1-мактаб эса 3-ўринни эгаллади.

Танловда тил кўникмалари номинациялари совриндорлари ва мутлоқ ғолиблар ҳам аниқланди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА