Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тиллардан бири – немис тилини ўқитишнинг аҳамияти қандай?
12:55 / 2021-10-20

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги Гёте институти, Германия академик алмашув хизмати( DAAD)нинг “Dhoch3" дастури ҳамкорлигида «Рақамли тeхнологиялар даврида нeмис тилини ўқитиш» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Конференция аввалида илм фан соҳасига доир, хорижий тилларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган бир қатор ишлар, хусусан, мамлакатимизда немис тилини самарали ўқитишни йўлга қўйиш, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда янги ўқув-услубий қўлланмаларни жорий қилиш, техник имкониятлар, замонавий методикага доир муаммолар ва долзарб масалалар муҳокама этилди.

Ушбу илмий-амалий анжуман онлайн тарзда ташкил этилган бўлиб, ZOOM платформасида 2 кун мобайнида бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки куни Республика бўйлаб вазирлик ходимлари ва бошқа муассаса мутасаддилари, Германия халқаро ташкилотлар ва ўқув марказ ходимлари, экспортлар, соҳа мутахассислари ва ўқув тизимининг барча соҳалардагида муайян ишлаб келаётган профессор ўқитувчилар ўртасида ўзаро онлайн тарзда амалга оширилди.

Конференциянинг иккинчи кунида эса йўналишлар бўйича ГEРМАНИЯ, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг мутахассислари ҳамда референтлари томонидан бир қанча илмий мавзудаги маърузалар тингланди.

Ушбу йўналишлар узлуксиз таълим тизимида немис тилини ўқитиш дастурлари ва рақамли технологиялар, умумий ҳамда касбга йўналтирилган немис тилини ўргатиш ва шу бўйича педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини мустаҳкамлаш каби масалаларни ўз ичига олган.

Анжуман ниҳоясида, Германиянинг энг илғор нашриётлари виртуал китобларини кўргазмаси бўлиб ўтди. Бунда бир қатор немис тили мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистр ва мустақил ўрганувчилар иштирок этди.

Гули Сорахон Эргашева,

Хорижий тиллар бўйича билимни баҳолаш, сертификатлаштириш ва рейтингни юритиш бўлими бош мутахассиси