Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тил ўқитувчилари малака оширди
17:51 / 2022-11-09

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг қўшма қарори асосида хорижий тиллар ўқитувчиларидан иборат мобил гуруҳлари учун 5 кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.

– Семинарда вилоят тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жами 174 нафар хорижий тил фани ўқитувчилари қатнашди, – дейди Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Бухоро вилояти вакиллиги раҳбари, доцент Н.Холиқова. – Хорижий тиллар фан ўқитувчилари учун ташкил этилган семинар курс немис, француз ва инглиз тилларини ўқитишга мўлжалланган. Ўқув-семинарлари модуллари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан тайёрланган. Мобил гуруҳларни вилоятда жами 7 нафар малакали, ҳам методик, ҳам тил билиш сертификатига эга ўқитувчилар олиб борди.

Зариф Комилов, ЎзА