French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий мутахассис эътирофи: «Ўзбекистон ипакчилик учун яхши майдон»
19:19 / 2020-12-03

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори пиллачилик соҳасининг равнақига, тармоқ корхоналари экспорт ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга кенг имконият очиб берди.

Қарор ва ижро

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда барқарор пиллачиликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳам ушбу қарорнинг амалдаги ижросидир.

Пойтахтимизда ушбу лойиҳа доирасида ўтказилган халқаро ипакчилик инвестицион форумида соҳадаги ўзгаришлар, янгиликлар ва халқаро алоқалар хусусида сўз юритилди.

Маҳаллий ва хорижлик масъуллар, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўтказилган форумда Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шарипов, ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар пилла хомашёси етиштириш ҳажмини ошириш, уни қайта ишлаш ҳисобига экспортбоп ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва ҳудудлардаги аҳоли, айниқса, аёллар бандлигини таъминлашга кенг имкониятлар яратилишини таъкидлади.

Юртимиз пиллачилик ва ипакчилик соҳаси жадал ривожланмоқда. Кейинги тўрт йилда давлат раҳбарининг соҳани ривожлантириш бўйича 10 дан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Айниқса, “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ташкил этилиши соҳада ишларни тизимли амалга оширишга пухта замин яратди. Натижада жорий йилда пилла етиштириш ҳажми 2017 йилга нисбатан 180 фоизга оширилди. Бу эса тизимдаги корхоналарнинг йил давомида тўлиқ қувват билан ишлашга имкон бераётир.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шариповнинг маълум қилишича, тизимда 761 минг нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Улардан 24 минг 440 нафари доимий ва 736 минг 567 нафари мавсумий ишчилардир.

– Бугунги кунда уюшма тизимида 11 та ипак қурти уруғи, 62 та кластер усулида пилла етиштириш ва қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда, – деди Б.Шарипов. – Шунингдек, чуқур қайта ишлаш бўйича охирги икки йилда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳозирда 10 та ипак мато, гилам ва тайёр маҳсулотлар, 3 та ипак ва жун аралашмаларидан қўлда гилам тўқувчи йирик корхоналар ҳамда 1 та ипак қурти ғумбагидан оқсил ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилган. Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда барқарор пиллачиликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг амалиётга татбиқ этилиши соҳа равнақида муҳим аҳамият касб этади.

Қайд этилганидек, «Ўзбекистонда барқарор пиллачиликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасидан кўзланган мақсад ипакчилик саноатини ривожлантиришда ипак маҳсулотларини лойиҳалаш, маркетингдаги жараён, асосий тўсиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратилган.

– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ипакчилик саноатида инновацияларни жорий этиш ва замонавий тенденцияларни анъанавий хусусиятлар билан уйғунлаштирган ҳолда, бой меросни қайта тиклаб, жаҳон подиумларида талаб катта бўлган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. 

Инвестицион форум пиллачилик соҳасига маҳаллий ва хорижий капитал қуйилмалар оқимини рағбатлантириш, ички ва ташқи бозорларда Ўзбекистон ипак маҳсулотларининг ижобий қиёфасини шакллантириш ва тарғиб қилиш учун яхши майдон бўлиб хизмат қилади, – деди форумда онлайн иштирок этган ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин.

Шунингдек, форумда ўзбек ипак маҳсулотларининг истиқболлари ва соҳанинг барқарор ривожланиш стратегиялари, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқариш ҳамда ипак ва тўқимачилик саноатининг янги трендлари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Форумнинг иккинчи кунида семинар-тренинглар ва “Fashion and Silk” ўзбек ипак матоларидан тайёрланган либослар намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА