Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий кузатувчилар Навоий вилоятида
12:52 / 2024-10-04

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловларида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган узоқ муддатли кузатувчилар Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари – Свитил Павел (Чехия) ҳамда Сковбо Стиг (Дания) Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, ҳудудий комиссия аъзоларининг иш фаолияти ҳамда Матбуот марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Учрашувда ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепция”си асосида ташкил этилаётган ўқув жараёнлари, машғулотлар давомида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантириш, участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолиятини такомиллаштиришда Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув амалий қўлланма” аҳамияти бўйича батафсил маълумот берди. 

Шунингдек, учрашув давомида бугунги кунда ҳудудий сайлов комиссияси томонидан календарь-режага асосан амалга оширилаётган фаолият, сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сиёсий партиялар учун сайловолди ташвиқотни олиб бориш учун яратилган шароитлар ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Халқаро кузатувчилар Навоий вилоятидаги сайлов участкаларида ҳам бўлиб, комиссиялар фаолияти билан танишмоқда. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири