Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий инвестиция компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилди
12:46 / 2022-09-22

Бугунги кунда банк тизимидаги кадрлар салоҳиятини оширишда Банк-молия академияси фаолиятини янгича ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинаяпти. Бунда етакчи хорижий банклар, молия институтлари ва инвестиция компаниялари билан ҳамкорлик қилиш асосида узлуксиз таълим тизимини ташкил этиш, назария ва амалиёт ўртасидаги узвий алоқани таъминлашга алоҳида ёндашувлар амалга оширилаяпти.

Айни жараёнларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Банк-молия академияси ва “Freedom Finance” хорижий инвестиция компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида музокаралар олиб бордилар. Инвестициялар ва молиявий ресурсларни бошқариш бўйича илғор тажриба асосида банк-молия сектори учун кадрлар тайёрлаш жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб этиш, уларнинг таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якуни "Freedom Finance" хорижий инвестиция компанияси ҳамда Банк-молия академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра академия ва компания ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириб бориш, аудиторияни мультимедиа воситаси, компьютер, доска ва биржа платформаси демоверцияси билан жиҳозлаш бўйича ҳамкорлик амалга оширилади. 

Шунингдек ҳужжатда академия тингловчиларини фонд биржаси амалиётлари, хусусан фундаментал ва техник таҳлил бўйича ўқитиш, оммавий жойлаштирилиши кутилаётган қимматли қоғозлар бўйича Академияда “road show” ўтказиш белгиланган. 

Қизғин муҳитда ўтган учрашув якунида тайёрланаётган кадрларнинг молиявий менежерлар, молия мутасаддилари ва молиявий таҳлилчилар сифатида муваффақиятли касбий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бошқа лойиҳаларни ҳам амалга ошириш бўйича келишиб олинди. 

 

Д.Маматова, 
ЎзА мухбири