Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий ҳамкорликни мустаҳкамлаш таълим сифатини оширади
13:00 / 2024-02-29

Олий таълим сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири хорижий етакчи университетлардан профессор-ўқитувчиларни таклиф этиш ва уларнинг илмий-педагогик тажрибаларини ўрганиш. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига хорижий ҳамкорлик алоқалари доирасида кўплаб чет эл ОТМ профессор-ўқитувчилари таклиф этилмоқда.

Хусусан, филиалга Корея саноат технологиялари институти ҳамда ОДА дастурининг Ўзбекистондаги вакили, Корея саноат технологиялари институти тадқиқотлар бўйича директори, профессор, муҳандислик фанлари доктори Бум Синг Ким ташриф буюрди.  

Меҳмон филиал фаолияти билан танишиш билан бирга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга “Жаҳонда литий элементи захираси, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва унга бўлган талаб” мавзусида маъруза ўқиди. Учрашув давомида замонавий металлургия саноати масалалари юзасидан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг саволларига профессор жавоб берди.  

Худди шунингдек, Шри-ланкалик профессор фалсафа фанлари доктори Муҳаммед Рифки филиал Кимёвий технологиялар таълим йўналиши талабалари учун  “Озиқ-овқат технологияси” мавзусида маъруза қилди.  

Россиянинг етакчи олий ўқув юрти бўлган Урал федерал университети ректори В.Кокшаров бошчилигидаги делегациянинг филиалимиз фаолияти билан танишиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик доирасида академик алмашинувга алоҳида эътибор қаратилди.  

Ташриф давомида делегация вакиллари томонидан катта илмий мактаб салоҳиятига эга Урал федерал университетининг илмий, ўқув, амалий фаолияти ҳақида талабаларга батафсил маълумот берилди. Шунингдек, университетнинг Янги материал ва технологиялар институти Рангли металлар металлургияси кафедраси профессори Д.Рогожников филиал талабаларига маъруза қилди.  

Германия Республикаси Фрайберг техника университетининг Кон ишлари институти профессори, Саксония фанлар академияси аъзоси Карстен Дребенштедт бошчилигидаги делегация таркибида профессор-ўқитувчилар филиал талабалари билан учрашди. Хитой Халқ Республикаси Пекин халқаро хитой коллежи ва Гендан институти билан ҳам ҳамкорлик доирасида академик мобиллик келишувлари ўрнатилди.  

Шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларининг тоғ-кон саноати йўналишидаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ТДТУ Олмалиқ филиали талабалари учун маъруза машғулотлари ташкил этди.  

Албатта, халқаро миқёсда олиб борилаётган академик мобиллик талабага замонавий таълим стандартлари асосида билим беришни таъминлайди. Бугун улкан кучга эга бўлган катта тизим ислоҳотлар, янгиликларни яратиш ва жорий этиш йўлида экан, ҳаракат икки томонлама бўлиши керак.  

Талаба ҳам ўзининг елкасида турган масъулиятни чуқур англаши зарурлигини таъкидламоқчиман. Қуш икки қаноти билангина уча олишини биламиз. Яратилаётган шароитлар, имкониятларнинг салмоғини тушунган ҳолда талаба ўзининг ҳаракатчанлигини ошириши зарур.  

 

Алишер Самадов,  

ТДТУ Олмалиқ филиали директори, профессор  

ЎзА