Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий ҳамкорлар билан алоқалар таълим сифати ва самарадорлигини оширади
13:25 / 2023-03-28

Хорижий тажрибалар асосида юртимиз таълимини ривожлантириш энг самарали йўлдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги «Халқаро ривожлантириш Ассоциацияси иштирокидаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш Ассоциацияси иштирокида «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси амалга оширилди.  

Бугунги кунга қадар мазкур лойиҳа доирасида "Ички ва ташқи сифатни таъминлаш" (Internal and External Quality Assurance) бўйича "Shbeeman Consulting Company" хорижий экспертлари билан ҳамкорликда олий таълим муассасасида сифатни таъминлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди ва самарали натижаларга эришилди.  

Мазкур лойиҳанинг якуний қисми сифатида жорий йилнинг 31 март куни «Олий таълимда сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш» бўйича форум ўтказиш режалаштирилган. Ушбу форумда иштирок этиш учун Жаҳон банки лойиҳасининг халқаро маслаҳатчиси профессор Бастиан Бауманн таклиф этилган. У бугун 28 март куни «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетига ташриф буюрди.  

Лойиҳа доирасида танлаб олинган олий таълим муассасалари орасида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳам борлиги қувонарлидир. Профессор Бастиан Бауманн томонидан «Олий таълимда сифатни ошириш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш» мавзусидаги семинарда университет проректорлари Абдуҳаким Салоҳиддинов, Бахтиёр Худоёровлар ҳамда бошқа олий таълим муассасасидан вакиллар иштирок этди, дея хабар беради университет матбуот хизмати.  

 

ЎзА