Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирокида спорт ўйинлари уюштирилди
21:26 / 2022-05-23

Тошкент шаҳридаги “Eco Park”да Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида спорт ўйинлари ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси ва Ўзбекистан Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Қайд этиш жоиз, юртимизда дипломатик ваколатхоналар вакилларига фаолият юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, энг муҳими, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатни мустаҳкамлаш мақсадида дипломатик спорт ўйинлари уюштирилиши яхши анъанага айланган.

[gallery-7228]

Бу гал ҳам юқори савияда уюштирилган мусобақа дастурига стол тенниси, волейбол, шахмат, бадминтон, шунингдек дипломатик миссия ходимлари оила аъзолари учун шашка, эстафета ва миллий ўйинлар киритилди.

Кун давомида кўтаринки руҳда ўтган турнирда Озарбайжон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, АҚШ, Россия, Тожикистон, Франция, Швейцария, Ўмон ва бошқа давлатлар дипломатик миссиялари вакиллари, БМТ, ФАО, ЕХҲТ, Жаҳон банки, ШҲТ ваколатхоналари ҳамда мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари фаол иштирок этди.

Б.Худойбердиев, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА